Ўзбекистонликлар БААдаги дзюдо бўйича “Катта дубулға”нинг икки “бронза”сини олдилар

Дата: 09:43, 06-11-2015.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочилари Абу-Дабида (БАА) “Катта дубулға” сериясига кирувчи нуфузли турнирнинг биринчи кунида икки “бронза”ни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, 60 кггача вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев финалга чиқиш баҳсида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медал совриндори Тсендочир Тсогбатарни енга олмади. Кейинчалик у Арманистонлик дзюдочи Давтян Хованнесни енгди.

66 кггача вазн тоифасида беллашган Ришод Собиров немис курашчиси Себастьян Зайдл (жаҳон рейтингида 10-) билан майдонга тушиб, уни фақат қўшимча вақтда енга олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: