Ўзбекистонликлар билан содир бўлган воқеадан кейин Балашихада икки нафар полициячи ишдан бўшатилди

Дата: 11:31, 03-10-2019.

Тошкент. 3 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар билан содир бўлган воқеадан кейин Балашихада (Россия) икки нафар полициячи ишдан бўшатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

"Расмий текширув натижаларига кўра, шаҳар полиция бошқармаси (ПБ)нинг жиноий қидирув бўлимининг икки ходими Балашиха полиция бўлимининг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатилди ва қонунга мувофиқ жазоланди", – деди Россия ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Бош бошқармаси (ББ) матбуот хизмати раҳбари Татьяна Петрова.

Унинг сўзларига кўра, ПБ бошлиғи Балашиха шаҳар округида лавозимларни пасайиш интизомий жазоси қўлланилган. Бундан ташқари, 10 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Балашихада Қирғизистон фуқароси Элербек Умаровнинг хонадонига тўрт нафар ўзбекистонлик: Жасурбек Бегимов, Дилшод Темиров, Алишер Эргашев ва Илҳом Холматов ташриф буюрган эди. Бир оз вақт ўтгач, фуқаро кийимидаги уч нафар полициячи квартирага кириб, пул талаб қилиб, уларнинг ҳаммасини калтаклашни бошлаган. И. Холматов ва Д. Темиров 2-қават деразасидан сакрайдилар ва жиддий жароҳатланиб касалхонага ётқизилади.

Ўзбек ишчилари реставраторлар эканлиги ва Москва политехника музейининг таклифига биноан Россияга келганлиги аниқланади.

Ушбу воқеадан кейин Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Россия тергов қўмитасига расмий мурожаатлар юборди.

Сурат манбаи: life.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: