Ўзбекистонликлар БССТ белгилаган меъёрдан 3 баравар кўп туз истеъмол қиладилар

Дата: 16:28, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2016 йилларда аҳолининг туз истеъмол қилиш даражасини ўрганишга бағишланган тадқиқот якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистонда аҳолининг туз истеъмол қилиш даражасини ўрганишга бағишланган тадқиқот доирасида 18-64 ёшдаги аҳоли томонидан кунига ўртача 14,9 грамм туз истеъмол қилиниши аниқланди.  Аҳолининг 46,5 % тузни меъёридан юқори (кунига 15 граммдан ортиқ), 53,2 % ўртача (кунига 7,5-15 грамм) ва 0,3% меъёридан паст (кунига 7,5 граммдан оз) истеъмол қилади.

“Туз истеъмол қилишда жинслар ўртасида фарқ аниқланмади. Бироқ ҳар икки гуруҳда туз истеъмоли ва уларнинг ёши ўртасида боғлиқлик мавжуд. Қишлоқ ва шаҳар аҳолиси орасида туз истеъмоли даражасида фарқ мавжуд эмас. Ўзбекистон аҳолиси ош тузини Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) тавсиясига қараганда юқорилигини кўрсатди”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Ўзбекистонда Европа минтақасидаги бундай тадқиқот ўтказган биринчи мамлакат бўлди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: