Ўзбекистонликлар Чингдаодаги дзюдо бўйича Гран-прида уч медални қўлга киритдилар
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Чингдаодаги (Хитой) дзюдо бўйича Гран-прида икки бронза медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“60 кг вазн тоифасида бронза медални Шарофиддин Лутфуллаев кўлга киритди. Саралаш баҳсларида у олдин Хитойлик, кейин Канада терма жамоаси аъзосини мағлуб этди, аммо Голландия вакили Жерон Муренга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун баҳсда Шарафиддин Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Айбек Имашевни енгди”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.
Иккинчи бронзани жамоага Мирали Шарипов 73 кг вазн тоифасида олиб келди. Учинчи ўрин учун баҳсда унинг рақиби жамоадоши Ғиёсжон Бобоев бўлди. Ушбу курашчи тўрт саралаш курашини ғалаба билан якунлаб, сўнгра япон дзюдочисига енгилган эди. Мирали эса бронза учун беллашиб, Ғиёсжонни 2 дақиқада иппон услуби билан енгди.
Чингдаодаги дзюдо бўйича Гран-прида 59 мамлакатдан 379 дзюдочи қатнашмоқда. Улар Олимпиада рейтинг очколари учун беллашмоқдалар. Бунда биринчи ўрин учун 300 балл, иккинчи ўрин учун 180 балл, учинчи ўрин учун 120 балл берилади.