Ўзбекистонликлар давлат хизматлари портали орқали энг кўп ИИВ мурожаат қиладилар, ва миллий авиаташувчи ишидан кўнгиллари тўқ эмас
Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолиси давлат хизматлари портали орқали энг кўп ИИВ мурожаат қиладилар, ва миллий авиаташувчи ишидан кўнгиллари унча тўқ эмас , дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган интерактив хизматлар сифати рейтингидан маълум бўлди.
Хусусан, Ўзбекистон аҳолиси энг кўп мурожаат қилаётган ташкилотлар орасида Ички ишлар вазирлиги, “Ўзархив” агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Адлив вазирлиги ва Марказий банк кабилар бор.
Рейтингга мувофиқ, фойдаланувчилар “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзавтосаноат”, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Давлат божхона қўмитаси ишидан ҳам унча кўнгиллари тўқ эмас.
Эндиликда ушбу рейтинг давлат органлари ва давлат компаниялари орасида рақобатни рағбатлантириш учун доимий равишда эълон қилиб борилади.


