Ўзбекистонликлар давлат органлари қабулига онлайн тарзда ёзилишлари мумкин

Дата: 10:32, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарлари қабулига онлайн режимида ёзилиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўлга қўйилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Uzinfocom” марказидан хабар беришларича, Ягона портал фойдаланувчига ташкилотлардаги фуқароларни қабул қилиш соатлари графигидан келиб чиққан ҳолда қабул вақтини танлаш имконини беради. Агар фойдаланувчи қайси ташкилот унинг масаласида ёрдам бера олишига амин бўлмаса, ташкилотларни соҳалар ва асос сўзлар бўйича танлаши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: