Ўзбекистонликлар “Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди!” конкурсида иштирок этадилар

Дата: 12:51, 07-04-2015.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Рус маданияти маркази ва Россия Федерациясининг республикадаги элчихонаси Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган “Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди!” конкурсининг ўтказилиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия элчихонасидан хабар қилишларича, конкурсга Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги мавзусига бағишланган суратлар қабул қилинади. Ишлар алоҳида суратлар ёки бир неча суратлардан иборат бўлиши мумкин.

Битта иштирокчидан учтадан ошиқ бўлмаган ишлар қабул қилинади. Ҳар бир сурат ўз номи ва муаллиф ҳақидаги маълумотга эга бўлиши зарур.

Суратлар А3 катталигида 15 апрелдан 30 апрелга қадар қабул қилинади. Танлов ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан мукофотланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: