Ўзбекистонликлар электр қуввати ва сувдан қарздорликларини интернет орқали билиб олишлари мумкин

Дата: 16:32, 24-07-2014.

     Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – E-kommunal.uz коммунал хўжалиги ва турар жой фонди порталида янги интерактив хизмат ишга туширилди. У фойдаланувчиларга электр қуввати ва совуқ сув учун тўловларнинг ҳолатидан хабардор бўлиш имконини беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Хизматдан фойдаланиш учун порталда рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинетда ўзининг ҳисоб рақамларини киритиш керак, кейин эса “Интерактив хизматлар” бўлимига кириб, “Коммунал хизматлар бўйича ҳисоб қитобларнинг жорий ҳолати” бўлинмасини танлаш зарур”, - деб таъкидлашди “Ўзкоммунхизмат” матбуот хизматида.
     Келажакда порталда иссиқ сув, ахлат, газ ва иситиш бўйича ҳисобларнинг ҳолати ҳақида ҳам билдириш етказиш хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: