Ўзбекистонликлар истеъмол қилиш мумкин бўлган энг катта карта яратиб жаҳон рекорди ўрнатдилар
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ошпазлар ЗабиҳуллоТоиров ва Баҳриддин Чустий миллий озиқ-овқат маҳсулотларидан энг катта карта яратиб “Интеррекорд” халқаро жаҳон рекордларининг рўйхатга олиш агентлиги рўйхатига кирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Узунлиги 6, кенглиги 3 метр бўлган ҳамда истеъмол қилиш мумкин бўлган карта “Самарқанд дарвоза” савдо марказида оммага тақдим этилди.
“Ушбу пазандалик санъати нусхасини яратиш учун 20 турли маҳсулотлардан фойдаланилди. Улар орасида девзира гуручи, Қўқон ҳолваси, мош ва қази, сомса, майиз, новвот, турли ёнғоқ турлари ва ўзбек ширинликлари бор. Барча маҳсулотлар пойтахт бозорларидан сотиб олинган”, - деб таъкидлади таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий.