Ўзбекистонликлар кўчмас мулкнинг техник характеристикасини онлайн тарзда билиб олишлари мумкин

Дата: 18:02, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар кўчмас мулкнинг техник характеристикасини онлайн тарзда билиб олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан кўчмас мулкларнинг техник характеристикаси, унинг инвентар қийматига доир маълумтларни мулкнинг кадастр рақами, жорий манзили бўйича тақдим этиш имконини берувчи онлайн-ресурс ишга туширилди”, - дейилади хабарда.

Тушунтирилишича, ресурснинг йўлга қўйилиши фуқаролар ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларнинг майдони, техник характеристикаси, унинг инвентар қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаштириш бўйича мурожаатлари ҳажми ошгани муносабати билан изоҳланади.

“Кўчмас мулкларнинг инвентаризация доирасида олинган аниқлаштирилган характеристикаларига доир маълумотлар кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган базага ва мулк эгаларининг кадастр ишлари тўпламига киритилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ресурс ваколатли органлар томонидан кадастр корхоналарида рўйхатдан ўтган кўчмас мулни сотишга таъқиқ/хибс мавжудлигига доир маълумотларни  аниқлашга ҳам имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: