Ўзбекистонликлар камондан ўқ отиш бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган турнирда 4 медални қўлга киритдилар
Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик спортчилар камондан ўқ отиш бўйича Қозоғистонда 5-11 апрел кунлари бўлиб ўтган халқаро турнир совриндорлари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МОҚ хабар беришларича, катталар орасида микст беллашувларида Мунира Нурманова (Самарқанд) ва Сардор Рустамовлар (Тошкент) финалга қадар барча рақибларини енгдилар ва кумуш медал совриндори бўлдилар.
1996 йилда туғилганлар ва ундан кичиклар тоифасида Ҳилола Юнусова ва Эргаш Аъзамовлар бронза медалларни қўлга киритдилар.
Жорий йилда анъанавий халқаро турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон спортчилари қатнашди.


