Ўзбекистонликлар Кантон ярмаркасида қатнашадилар

Дата: 15:38, 04-08-2014.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбек-Хитой савдо уйи Гуанчжоуда бўлиб ўтадиган Хитой импорт ва экспорт товарлари халқаро ярмаркасида (Кантон ярмаркаси) иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг бизнес-делегациясини шакллантирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

IBT компаниясидан хабар қилишларича, 2014 йилнинг октябрида анъанавий Кантон ярмаркаси 116-маротаба бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда дунёнинг 200 мамлакатидан вакиллар қатнашиши, ярмаркага жами 200 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.

Ярмарканинг кўргазмалар экспозицияси йирик уч павильондан иборат бўлиб, бу ерда майдони 380 минг кв. метр бўлган 16 тематик ҳудудлар мавжуд. Кўргазма мажмуининг умумий майдони эса 1,16 млн кв. метрни ташкил этади.

Кантон ярмаркасида пойафзал, мебел ва уй жиҳозлари, қурилиш моллари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар қатнашадилар. Бундан ташқари, тадбир бизнес ривожидаги замонавий тамойилларни кузатиш ва ўрганиш имкониятини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: