Ўзбекистонликлар кураш бўйича Москвада бўлиб ўтган халқаро турнирда икки медални қўлга киритдилар

Дата: 11:15, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Москвадаги Иван Ярыгин номидаги спорт саройида грек-рим кураши бўйича олимпия чемпиони Борис Гуревич хотирасига бағишланган халқаро ўсмирлар турнири якунига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Абубакр Алимов ва Темур Мамажоновлар кумуш медалларни қўлга киритдилар. Хусусан, А. Алимов 69 кггача бўлган вазн тоифасида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди, Темур Мамажонов эса 85 кггача вазн тоифасида иккинчи бўлди. Яна бир вакилимиз Достонбек Турсунбоев 42 кггача вазн тоифасида бешинчи бўлди”, – деб таъкидлашди Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.

Мусобақаларда жами 600 ошиқ спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: