Ўзбекистонликлар кураш бўйича Осиё чемпионатида уч “олтин”ни қўлга киритдилар

Дата: 18:36, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон спортчилари кураш бўйича 2017 йилги Осиё чемпионатида уч олтин ва бир кумуш медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қитъанинг бош мусобақаси 9-12 августда Эронда бўлиб ўтди.

sports.uz маълумотига кўра, ўзбекистонликлар спортчилар таркибида 6 курашчи қатнашган. Бу сафар мусобақалар фақат эркаклар орасида ўтказилган.

Натижада Ўзбекистон термаси вакиллари Эркин Казаков 66 кг вазн тоифасида, Маддиёр Эркинов (73 кг) ва Суҳроб Эгамбердиевлар (+100 кг) олтин медални олдилар.

Қитъа биринчилигининг кумуш медалини Бунёд Турсунов (81 кггача) қўлга киритди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: