Ўзбекистонликлар МХХга Ягона давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин

Дата: 10:47, 25-01-2017.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари Миллий хавфсизлик хизматига (МХХ) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жисмоний ва юридик шахслар МХХга мурожаат қилишлари учун махсус шаклни тўлдиришлари зарур. Унга аризачи назарда тутган муаммони очиб берувчи зарур хужжат, аудио ва видеофайллар илова қилиши мумкин. Айни пайтда МХХ аноним мурожаатларни кўриб чиқмайди”, - деб таъкидлашди портал матбуот хизматида.

Экспертларнинг фикрига кўра, янги имконият фуқаролар ва тадбиркорларга ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига имкон беради.

Маълумот ўрнида, яқинда порталда у очилганидан бери юридик шахслардан 100 мингинчи мурожаат қайд этилди. Бу жами мурожаатларнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: