Ўзбекистонликлар муайтай бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида 12 медални қўлга киритдилар
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Малайзияда муайтай бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон терма жамоаси 4 олтин, 6 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди. Шоҳсупанинг энг баланд поғонасига ўз вазн тоифаларида Азиз Рўзиев (48 кггача), Комилжон Козимов (86 кггача, “B” гуруҳ), Бекзод Омонов (60 кггача, “B” гуруҳ) ва Дониёрбек Қодиров (86 кггача) кўтарилдилар. Финал жангда Дониербек 2012 йилги жаҳон чемпиони россиялик Арсен Богоутдинов билан жанг қилди. Кўпчилик Дониёрнинг имкониятларини паст баҳолаганига қарамасдан ўзбекистонлик муайтайчи яхши жанг намойиш қилди ва жаҳон чемпиони бўлди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази матбуот хизматида.