Ўзбекистонликлар Нахчивандаги бокс турнирида 6 совринни олдилар

Дата: 15:46, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Бокс бўйича юниорлар ўртасида Ўзбекистон термаси аъзолари Нахчивандаги (Озарбайжон) Халқаро бокс турнирида 6 совринни ютиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотига кўра, “Гейдар Алиев кубоги-2017” турнири 14 июнда якунланди. Бу ерда 13 совринлар комплекти ўйналди.

Ўзбекистонликлар Амид Ибадуллаев (50 кггача), Мадияр Реджепов (75 кггача) ва Шахур Алматов (+ 80 кг) “олтин” совриндорлари бўлишди.

Жавлонбек Йўлдошев (57 кггача) “кумуш”, Хайрулло Алиматов (54 кггача) ва Жасур Йўлдошев (+ 80 кг) бронза совриндорлари бўлишди.

Ўзбекистон термаси олти медал билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. 

Турнирда Озарбайжон, Ўзбекистон, Грузия, Қирғизистон, Эрон, Қозоғистон, Венгрия ва Украинага мансуб 100 ортиқ спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: