Ўзбекистонликлар очиқ ахборот порталида давлат бюджети ижросини кузатиши мумкин
Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари очиқ ахборот портали (data.gov.uz)да давлат бюджети ижросини кузатиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, мамлакатнинг статистик потенциалини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам ана шулар жумласидандир.
“Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, жорий этиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотни порталда ўз вақтида акс эттириш бўйича ишларни мувофиқлаштирилишини белгилашни амалга оширади”, - дейилади хабарда.
Фармонга кўра, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, вазирликлар ва идоралар бюджети, вилоят бюджетлари, шунингдек, давлат идораларининг барча танловлари ва тендерлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)да нашр этилади. Бунда сайтнинг инглиз тилидаги версияси 2019 йил 1 августгача эълон қилинади.
Порталда чоп этиладиган маълумотлар шунингдек, “Глобал очиқ маълумотлар индекси” ва “Очиқ маълумотлар барометери” методологиясининг асосий йўналишлари бўйича қайта кўриб чиқилади.
Сурат манбаи: akchabar.kg