Ўзбекистонликлар Қозоғистондаги турнирда уч “бронза”ни қўлга киритдилар

Дата: 11:32, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари Семей шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган халқаро турнирда уч “бронза”ни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Мусобақалар якунлари бўйича Арам Варданян (66 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг) ва Мўмин Абдуллаевлар (130 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медали совриндорлари бўлишди.

Эслатиб ўтамизки, Хизмат кўрсатган тренер Болат Турлиханов хотирасига бағишланган турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар спортчилари қатнашишди.

Анъанавий хотира мусобақаси Семейда 22-маротаба ўтказилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: