Ўзбекистонликлар покемонларни овлаш имкониятига эга бўлдилар

Дата: 15:32, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар покемонларни овлаш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу имконият Nintendo япон компаниясининг Pokemon Go ўйини расман Ўзбекистон учун ҳам очилганидан сўнг пайдо бўлди. Бу ҳақида ўйин сайтида маълум қилинган.

Бундан ташқари, ўйинни Қозоғистонда, Қирғизистонда, Тожикистонда, Туркманистон ва Мўғилистонда ҳам ўйнаш имконияти туғилди.

Pokemon Goни iPhone ва Android смартфонларга юклаб олиш мумкин.

Маълумот ўрнида, Pokemon Go ўйини жорий йил 6 июлда чиқарилган эди. Бугунга қадар у 100 млн фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. Иловада қўшимча реаллик элементларидан фойдаланилади ва ўйинчилар реал дунёда яширинган покемонларни овлайдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: