Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан кетма-кет икки кун дам олишади

Дата: 12:35, 31-05-2019.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитини нишонлаш муносабати билан кетма-кет икки кун дам олишади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Президентимизнинг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори билан белгиланади.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қарорини инобатга олган ҳолда 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи кунини 5 июнь (чоршанба)га тўғри келиши муносабати билан бу кун Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, арезидентнинг 2018 йилда қабул қилинган "Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2019 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, шанба 1 июнь дам олиш куни 6 июнь пайшанба кунига ўтказилади. Натижада 2019 йилнинг 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.

Сурат манбаи: ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: