Ўзбекистонликлар Ригадаги юнон-рум кураши бўйича турнирда учта “бронза” медални қўлга киритдилар

Дата: 09:54, 22-12-2015.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси таниқли спортчи ва тренер Хаим Коган хотирасига бағишланиб Ригада якунланган II Халқаро турнирда учта “бронза” медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўз вазн тоифаларида шоҳсупага Қамариддин Зайниддинов (59 кг), Мирзобек Раҳматов (66 кг) ва Абубакр Алимовлар (71 кг) чиқдилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистонлик Спорт курашлари уюшмасида.

Эслатиб ўтамизки, катта тренер Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон термаси 6 декабрдан Латвияда ўқув машқ йиғинини ўтказди ҳамда унинг доирасида икки халқаро турнирда қатнашди. 12-13 декабрда ўзбек курашчилари спорт устаси П.Крупенин хотирсига бағишланган Даугавпилсдаги жамоавий мусобақаларнинг ғолиби бўлган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: