Ўзбекистонликлар Россияда уй-жой сотиб олаётган харидорлар биринчи бешлигига кирди

Дата: 17:59, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар Россияда уй-жой сотиб олаётган харидорлар биринчи бешлигига кирди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Россияда хорижликлар томонидан расмийлаштирилган ипотека кредитлари сони 6 йилда 5 мартага кўпайди. Улардан ярмиси – 45% Белоруссия фуқароларига тегишли. Кейинги ўринда украиналиклар – 19%, қозоқлар – 7%, ўзбеклар – 6%, молдаванлар – 4%. Озарбайжон, Туркия, Арманистон фуқароларида 2%, қолган мамлакатларга 2% тегишли”, - деб ёзади “Российская газета”.

Мақолада тушунтирилишича, “Россияда яшаб, ишлаётган яқин хориж фуқароларининг бу ерда олдин анча қиммат турган кўчмас мулк олишга интилиши квартираларни ипотека орқали сотиб олиш уларни ижарага олишдан кўра анча фойдалироқ эканлиги билан изоҳланади”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: