Ўзбекистонликлар Россиядаги экоконкурсда қатнашиши мумкин

Дата: 16:04, 12-07-2017.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Россия Табиий фанлар академиясининг EcoWorld 2017 Халқаро экологик мукофотининг лауреати мукофотига эълон қилинган танловда қатнашиш имконияти ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муассаса маълумотига кўра, “EcoWorld” атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш, XXI асрда барқарор ривожланишга қаратилган соҳалардаги катта ютуқлар учун жамоатчилик мукофоти саналади.

EcoWorld 2017 Халқаро экологик мукофоти 6 номинация бўйича тақдим этилади. Булар сиёсат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш; таълим, маърифат ва маданият;

ресурс тежовчи ва чиқиндисиз технологиялар; хавфсиз товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари; экология ва инсон саломатлиги; биохилмахиллик ва ландшафтларни сақлаш кабилардир.

Конкурс натижалари бўйича турли мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилиши мумкин бўлган энг самарали экологик лойиҳалар танлаб олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: