Ўзбекистонликлар Россиядаги халқаро хореография конкурсининг ғолиби бўлдилар
Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Тошкент Миллий рақс ва хореография олий мактабининг икки талабаси Россиядаги “Петербург осмони остида” халқаро хореография конкурсининг ғолиби бўлдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда танловда турли мамлакатлардан келган 800 ошиқ иштирокчилар қатнашдилар. “Хореография санъати” факультетининг 1 курс талабаси Дилором Мадраҳимова танлов Гран-присини, ушбу фукультетнинг 2 курс талабаси Шерзод Кенжабоев биринчи совринни олди. Ғалаба ҳар икки конкурсантларга “Ларзон”, “Лязги”, “Дилхорож” ва “Лаган билан рақс” миллий рақслари ижроси учун берилди”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.