Ўзбекистонликлар Россиянинг энг катта электрон китоблар кутубхонасидан онлайн фойдаланиш имконига эга бўлдилар

Дата: 08:06, 25-01-2018.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказининг кутубхонаси онлайн режимида ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФММ матбуот хизмати маълумотига кўра, эндиликда нафақат Тошкент ва Тошкент вилояти аҳолиси, балки Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси кутубхонанинг хизматларидан фойдаланиши мумкин ва Россиянинг ЛитРес энг йирик электрон кутубхоналарига бепул кириш имкониятига эга.

Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шуликанинг сўзларига кўра, кутубхона томонидан онлайн технологиядан фойдаланиш ва унинг янги иш шаклига ўтиши куннинг ҳар қандай вақтида ва энг муҳими, барча фойдаланувчилар учун китоблардан фойдаланиш имконини беради.

“Ташкилотимизнинг асосий фаолият йўналишларидан бири – республикада рус тилини тарқатишдир. Ва кўплаб йўналишлар бўйича (бадиий, техникавий, методик, ўқув адабиётлари) рус тилидаги китобларнинг катта базасига эркин кириш имконияти, албатта, бунга ҳисса қўшади”, - дея қайд этади Шулика.

ЛитРес кутубхонадан фойдаланиш учун Тошкентдаги РФММа қўнғироқ қилиш ёки интернет орқали сўров юбориб, бирламчи маълумотларни тақдим этиб, уни ўқувчилик чиптаси рақамига алмаштириш кифоя.

Сурат манбаи: https://spasibosberbank.ru/partners/litres/

Янгилик билан ўртоқлашиш: