Ўзбекистонликлар самбо бўйича АҚШ очиқ чемпионатида 8 та совринни қўлга киритдилар

Дата: 13:08, 25-05-2018.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик самбочилар кадетлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган АҚШ очиқ чемпионатида 8 та совринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Дзюдо федерацияси хабар беришларича, турнирда Канада, Ўзбекистон, Эрон, АҚШ ва Қозоғистон спортчилари иштирок этди. 96 та самбочи ғолиблик учун турли тоифаларда кураш олиб борди.

Ўзбекистон вакиласи Нилуфар Раҳмонова аёллар ўртасида 52 килограмм вазн тоифасида финалда Канада вакили Юлия Каноплинга бой берди ва турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида ўзбек спортчилари Алибек Абдуев (-82 кг) ва Олимжон Норов (-100 кг) бронза медални қўлга киритдилар.

Жанговар самбо бўйича Бахтиёр Норов (68 кг), Нурали Бакирдинов (-74 кг) ва Алибек Абдуев (-82 кг) барчани мағлуб этиб, турнир ғолиблигини қўлга киритдилар.

Убайдулла Тоиров спорт усталари ўртасида 62 кг тоифасида кумушни, Шуҳрат Юсупов +100 кг тоифасида канадалик Оливер Байронни енгиб, ​​олтин медални қўлга киритди.

Натижада ўзбек спортчилари жами 4 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритдилар.

Сурат манбаи: http://tojnews.org/ru/news/serebro-i-bronza-tadzhikskih-sambistov-na-chempionate-mira-v-yaponii

Янгилик билан ўртоқлашиш: