Ўзбекистонликлар шахмат спорт унвонларини олдилар

Дата: 11:50, 22-09-2016.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг уч вакили ФИДЕнинг Бокудаги 87-Конгрессида халқаро спорт унвонларини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Sehrli Shahmat” клуби маълумотларига кўра, ўзбек шахматчиси Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторовалар навбати билан “аёллар халқаро гроссмейстери” ва аёллар халқаро устаси” унвонларини олишди.

Ўзбекистоннинг яна бир вакиласи бўлган Ирина Геворгян “ФИДЕ арбитри” бўлди.

Эслатиб ўтакизки, ФИДЕнинг Бокудаги 87-Конгресси Озарбайжон пойтахтидаги Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси доирасида бўлиб ўтди. Конгрессда шахматчилар, арбитрлар ва ташкилотчилар бўйича янги халқаро спорт унвонлари тасдиқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: