Ўзбекистонликлар сотиб олинаётган кўчмас-мулк ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда олишлари мумкин бўлади

Дата: 14:43, 13-09-2018.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар сотиб олинаётган кўчмас-мулк ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда олишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида дастурни ишлаб чиққан “Геоинфоком” ДУК сайтида маълумот берилган.

davreestr.uz ахборот портали Ўзбекистон президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3852-сонли қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

Хабарга мувофиқ, портал жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларнинг тадбиркорлик субъектлари мулклари қисмида давлат реестри маълумотларини эркин кириб олиш имкониятини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, маълумотларни онлайн режимда олишни таъминлайди.

Дастур ишлаб чиқувчиларининг таъкидлашларича, кўчмас мулк объекти ҳақида маълумот олиш учун маълумотни қидиришда унинг кадастр иши рақамини кўрсатиш кифоя қилади.

“Хизмат реал вақт режимида бепул тақдим этилади. Маълумотнинг актуаллиги унинг олиниш вақтига тўғри”, - деб хулоса қилинади хабарга.

 

Сурат манбаи: из https://veralline.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: