Ўзбекистонликлар “Супер Кетмон” ўйинини мобил телефонларига юклаб олишлари мумкин

Дата: 17:49, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар “Супер Кетмон” ўйинини Android асосидаги мобил телефонларига юклаб олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўйинни “Kron Telekom Netvork” компанияси “Cron Mobile Content (CMC)” савдо белгиси остида тарқатмоқда.

Ўйин дизайни миллий услубда ишланган. Ўйиннинг ҳар бир 36 даражаси мамлакатнинг у ёки бу географик қисми билан танишишга имкон беради. Улар орасида ҳатто Тошкент телеминораси ҳам бор.

Ўйинда фойдаланувчи сеҳрли супер кетмонда барча хавф ва тўсиқларни енгиб ўтган ҳолда шарқ маликасини ёвуз вазир қўлидан чиқариб олиши зарур.

Мобил ўйин муаллифлари Р.Мушуров ва М.Поповлар Интеллектуал мулк агентлигидан DGU 02980 сонли гувоҳнома ҳам олганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: