Ўзбекистонликлар Тбилисидаги дзюдо бўйича Гран-прида икки медал олдилар
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта охирида Тбилисида дзюдо бўйича 2015 йил мавсуми учун Гран-при мусобақалари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Грузиядаги муқобақаларда 42 мамлакатдан 345 спортчи қатнашди. Ўзбекистондан муқобақада 10 дзюдочи иштирок этди. Турнирнинг биринчи куни Ўзбекистон термаси 60 кггача бўлган вазн тоифасида икки медални қўлга киритди. Хусусан, Шарафуддин Лутфиллаев олтин медални, унинг жамоадоши Диёрбек Ўрозбаев эса бронза медални қўлга киритди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон дзюдо федерациясида.
Гран-прининг иккинчи ва учинчи кунида мамлакатимиз спортчилари медаль олмадилар.
2014 йилда жаҳон чемпиони бўлган Шерали Жўраев бу сафар бешинчи бўлди. Инчеондаги 2014 йилги Олимпиа ўйинларининг бронза медали соҳиби, оғир вазнли тоифада қатнашган Абдулла Тангриев ҳам бешинчи натижа кўрсатди. Яхё Имомов (- 81 кг) ва Рамзиддин Саидовлар (- 100 кг) еттинчи бўлдилар.
Эслатиб ўтамизки, 27 мартда ўзбек дзюдочилари Сумсундаги (Туркия) Гран-прида қатнашадилар.