Ўзбекистонликлар ўтказилган суғурта бадалларлари ҳақида онлайн тарзда билиб олишлари мумкин

Дата: 15:04, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўтказилган суғурта бадаллари ҳақида онлайн тарзда билиб олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги хизматидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали my.gov.uzда фойдаланиш мумкин.

Портал хабарига кўра, хизмат фойдаланувчиларга реал вақт режимида ушбу жисмоний шахс номидан Ўзбекистон молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари суммаси ҳақида маълумот олишга имкон беради.

Хизмат жисмоний шахсларга бепул тарзда кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг бошига келиб Ягона давлат интерактив хизматлари порталида 260 ортиқ интерактив хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: