Ўзбекистонликлар турк сериаллари ва пулли викториналарнинг ТВдаги намойишидан норози – Алламжонов

Дата: 10:35, 19-06-2019.

Тошкент. 19 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар турк сериаллари ва пулли викториналарнинг ТВдаги намойишидан норозилигини ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Агентликка берилган маълумотга кўра,сўнгги пайтларда нодавлат телеканалларида эфирга узатилаётган хорижий, айниқса, Туркиядаги суратга олинган сериаллар, мазмун ва моҳияти ўзбек халқининг урф-одатларига, шунингдек, маънавий-ахлоқий қадриятларига мос келмаслигидан република фуқароларининг норозилиги ортиб бораётганлигини қайд этади", - дея ёзади ўзининг Facebook саҳифасида.

Агентликка фуқароларимиздан жорий йилнинг беш ойида келиб тушган мурожаатлар сони 2018 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонига нисбатан 5 баробар ошди.

Бундан ташқари, нодавлат телеканалларда маҳсулот ва хизматлар савдосини кўпайтиришга йўналтирилган, пул ва бошқа кўринишидаги совғалар ўйналадиган кўрсатувлар сони кўпайиб бормоқда. Нодавлат телеканаллар кўрсатувлар сеткаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, телеканаллар тизимли равишда лицензия келишуви талабларини бузиб келишмоқда.

“Юқорида келтирилган ҳолатлар бизда асосли хавотирлар уйғотмоқда. Агентлик республика ҳудудида қонун доирасида фаолият олиб бораётган барча – ҳам давлат, ҳам нодавлат оммавий ахборот воситаларига ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдиради. Шу муносабат билан, Ўзбекистон ахборот бозори субъектларини ўз фаолиятларини амалга оширишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий амал қилишга чақирмоқчимиз”, - деди агентлик раҳбари.

Сурат манбаи: из страницы К. Алламжонова в Facebook (тур)

Янгилик билан ўртоқлашиш: