Ўзбекистонликлар велоспортчилар Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида икки медални қўлга киритдилар

Дата: 13:37, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Велоспорт бўйича Ўзбекистон термаси вакиллари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида икки медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тимур Гумеров “омниум” пойгасида олтин медални қўлга киритди. Бу унга Бразилияда ўтказиладиган Олимпиа ўйинларига йўлланма олишга имкон берди. Ўзбекистон жамоасига яна бир медални Дилмурод Сиддиқов келтирди. У гуруҳли пойгада “бронза” медаль олди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Велоспорт федерация матбуот хизматида.

Омниум – олти турдаги пойга тури бўлиб, у вақтга доира бўйлаб пойга, очколар бўйича пойга, ютқазган чиқиб кетадиган пойга, яккалик таъқиб пойгаси, скретч пойгаси ва турган жойидан гит пойгаси кабиларни ичига олади.

Скретч эса яккалик пойга бўлиб, бунда якуний ўринлар пойгачилар томонидан олинган масофавий афзаллик ҳамда якуний финишни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: