Ўзбекистонликлар янги карта орқали парвозлар учун баллар йиғишлари мумкин
Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республики Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан NAK-NBU кобренд пластик карточкасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда Visa халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда муомалага чиқарилган мазкур карточка юртимиз учун янгилик ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, ушбу пластик карта орқали кундалик сарф-харажатлар тўланганда, карта эгасига бепул баллар тақдим этилади”, - дейилади авиакомпания матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, маълум миқдордаги баллар тўпланганидан сўнг ушбу баллар орқали миллий авиакомпаниянинг исталган йўналиши бўйича бепул чипта олиш ёки “эконом-класс” баҳосида “бизнес-класс”да учиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
NAK-NBU кобренд карточкаси банк томонидан мижознинг хоҳишига қараб, АҚШ долларида ёки миллий валютада очилади. Хусусан, Visa Gold карточкасини очиш баҳоси 150 минг сўм бўлса, Visa Platinum учун 250 минг сўм. Карточкалар бўйича энг кам маблағ эса $50-100ҳамда 400-800 минг сўмни ташкил қилади. Баллар эса унинг туридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Шунингдек, карточкани очиш вақтида қўшимча бонус ҳам тақдим этилади. Welcome бонуси 1000 мил масофагача учиш, мижозни суғурталаш, “консерж-сервис” — дунё бўйлаб меҳмонхонадан жой банд қилиш, чипталарни резервга олиш, харид қилишда ёрдам бериш, кутиш ва кузатиб қойиш хизматари шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, бу каби пластик карточкалар соҳиби Visa халқаро тўлов тизими шерикларининг маҳсулот ва хизматлари бўйича 5%дан 20%гача чегирмани қўлга киритади.
Янги карта 2019-йилнинг 1 февралидан амалга киради.
Сурат манбаи: https://www.news.tj


