Ўзбекистонликлар япон тилида нотиқлик санъати бўйича Марказий Осиё танловининг биринчи икки ўринни эгалладилар
Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар япон тилида нотиқлик санъати бўйича Марказий Осиё танловининг биринчи икки совринли ўрнини эгалладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Япониянинг Тошкентдаги элчихонасидан хабар беришларича, булар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Шоҳруҳ Адашбоев ва ўзбек-япон маркази Бухоро филиали талабаси Мунира Адизовалар.
Танлов Марказий Осиё мамлакатларида навбатма-навбат ўтказилиб, жорий йилда Тошкентда бўлиб ўтди. Тадбир 22-марта ўтказилди. Унинг ташкилотчилари Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Тошкентдаги Ўзбекистон-Япония маркази ва Япониядаги Япон тили ўқитувчилари жамияти бўлиб, Япония жамғармаси ва Нагоя университетининг мамлакатдаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.
Танловда Марказий Осиё мамлакатлари турли таълим муассасаларининг 17 нафар талабаси иштирок этдилар. Ҳар бир иштирокчи Япония ҳақида эркин танланган мавзуда 5 дақиқа нутқ сўзлади. Танлов қоидаларига кўра, экспертлар ҳайъати иштирокчиларнинг тил билими даражасини, риторика қобилиятини, шунингдек, танланган мавзудаги ички мазмун ва нутқ ўзига хослиги сифатини баҳоладилар.
Сурат манбаи: http://turkistonpress.uz/article/37989


