Ўзбекистонликлар яримсояли ой тутилишини кўришлари мумкин

Дата: 18:42, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – 23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси сайёранинг баъзи ҳудудлари аҳолиси, жумладан, ўзбекистонликлар ҳам яримсояли ой тутилишини кузатишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳодисага Уралнинг шарқий қисми, Сибир, Узоқ Шарқ аҳолиси, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон аҳолиси гувоҳ бўлиши мумкин. Ой ёрқинлигини белгилаш учун фототехникадан фойдаланиш тавсия этилади”, - деб таъкидлашди Пулкова обсерваторияси (Россия) мутахассислари.

Тутилишнинг максимал босқичи ҳодиса бошланганидан кейин икки соатдан кейин кузатилади. Европа ва Африкадан ушбу самовий ҳодиса кўринмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: