Ўзбекистонликлар залзилани ҳис қилдилар

Дата: 10:10, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Кеча, 17 ноябр, Тошкент вақти билан соат 22.29да Ўзбекистонликлар залзилани ҳис қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 36 км масофада, шарқий йўналишда, Қирғизистон ҳудудида бўлган. Қирғизистоннинг ўзида зилзиланинг қуввати 5-7 баллни ташкил этган. Тошкентда зилзила кучи 2,5-3 баллга етди, Андижонда 4 баллни, Фарғона ва Наманганда эса 3 баллни, Сирдарёда 2 баллни ташкил қилди”, - деб таъкидлашди мамлакат ФВВ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: