Ўзбекистонликлардан кучли совуқ туфайли Қозоғистонга бормай туриш сўралмоқда

Дата: 14:29, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази мамлакат фуқароларидан кучли совуқлар туфайли Қозоғистонга боришдан чекланишни сўради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

www.gismeteo.kz сайти маълумоталрига кўра, Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларида кучли совуқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат бўрон огоҳлантируви эълон қилинган”, - дейилади ФВВ душанба кунги хабарида.

“Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва марказий вилоятларига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан вақтинчалик йўловчи автобуси ва шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмасликларини илтимос қиламиз”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, ҚР Актюбинск вилоятида қозоқ полициячилар Иргиз туманида бузилиб қолган автобус йўловчиларига ёрдам кўрсатдилар.

Хусусан, 21 январ соат 21.20да навбатчи қисмига Актюбинск вилояти ИИД йўл-патруль полицияси ротаси нарядидан соат 21.05да Самара-Чимкент йўлининг 1052-кмрида Калибай поселкаси яқинида музлаб қолган тормоз тизими туфайли “МАН” оусумли автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушди. У Чимкентдан РФнинг Уфа шаҳрига йўл олган бўлган.

“Полициячилар ФВВ билан бирга автобусдан 56 йўловчини чиқариб олдилар, улардан 6 таси Қозоғистон фуқароси, иккитаси Россиялик, қолган 48 таси Ўзбекистон 48 фуқароларидир. Чиқариб олинганлар иситиш пунктига вақтинчалик жойлаштирилди”, - деб хабар берди Актюбинск вилояти ИИД матбуот хизмати бошлиғи Ерболат Саркулов.

Бундан ташқари, олдин 18 январда Актюбинск вилоятидаги трассада автобусда чиққан ёнғин оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, автобус салони ҳаракат пайтида паялник билан иситилган. Айнан у ёнғинга сабаб бўлган.

Сурат манбаи: http://www.ctv.by/v-belarus-idut-silnye-morozy-v-minske-do-minus-30-ti

Янгилик билан ўртоқлашиш: