Ўзбекистонликларга конверсион карталар билан Туркия, Хитой ва БААда харидлар қилиш таъқиқланди

Дата: 09:29, 04-07-2016.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда конверсион карталардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда ўзбекистонликлар Туркия, Хитой ва БААнинг улгуржи ва чакана савдо муассасалари терминалларида конверсион карталардан фойдалана олмайдилар”, - деб таъкидлади Марказий банкдаги манба.

Бундан ташқари, маблағлар ва конверсион карталар орқали ўтказилаётган тўловларнинг хавфсизлигин ошириш ва таъминлаш мақсадида Ўзбекистондан ташқарида нақд пулни ечиб олишга лимитлар қайта кўриб чиқилди. Эндиликда хорижда бўлган ўзбекистонликлар ундан ойига фақат 300 доллар нақд пул ечиб олишлари мумкин холос. Олдин мамлакат фуқаролари карточкадан кунига 100 доллар нақд пул чиқариб олишлари мумкин эди.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил 1 январдан Ўзбекистонда аҳолига нақд хорижий валютани сотиш таъқиқланган эди. Жисмоний шахслар хорижий валютани сотиб олишлари учун республика тижорат банкларида Visa конверсион пластик карталар очишлари зарур эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: