Ўзбекистонликларнинг деярли учдан бир қисми бензин нархининг кўтарилиши туфайли иқтисод қилиш ниятида
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонликларнинг деярли учдан бир қисми бензин нархининг кўтарилиши туфайли иқтисод қилиш ва автомобилдан камроқ фойдаланиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Sputnik-Узбекистанга асосланган ҳолда.
Нашр маълумотига кўра, сўровда 356 киши иштирок этган.
Хусусан, ўзбекистонликларнинг 20%дан кўпи шахсий автомобилдан велосипедга ўтмоқчи, 30%дан зиёд иштирокчилар ўз автоуловларни камроқ ишлатиш ниятида. Сўров иштирочиларнинг 18%га яқини нархлар бозор даражасига етиб борган ва бу ўзгаришлар ўз ҳаётларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб ҳисоблайди, яна 17% респондентлар газ ускуналари билан жиҳозланган машиналарга ўтишга қарор қилган. Ўзбекистонликларнинг 12%дан кўпроғи шахсий автомобилга эга бўлишнинг фойдасизлиги ва жамоат транспортига ўтиш вақти келганини қайд этган.
Эслатиб ўтамизки, 15 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда ёқилғи нархи 35-40%га ошди.