Ўзбекистоннинг 120 фуқароси уч автобусда Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетди

Дата: 16:59, 13-12-2016.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг 120 фуқароси уч автобусда Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу сабабли беш автобус йўловчилари, жамладан, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республика фуқаролари Щучинск шаҳри иситиш пунктларига жойлаштирилган. Айни пайтда қатор йўловчилар бу ерга жойлашидан бош тортишган”, - дейилади Ақмола вилояти ФВ бўлими хабарида.

Sputnik Қозоғистоннинг олдин берга хабарига кўра, Россиянинг 70 фуқароси бўлган уч автобус Қозоғистон шимолида кучли бўрон сабабли қолиб кетган. Шунингдек, вилоят ҳудудида Ўзбекистоннинг 120 фуқароси бўлган уч автобус ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 10-12 декабр кунлари “Астана-Петропавловск” автойўлида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: