Ўзбекистоннинг 15 магистрант ва 2 докторантлари Япония ОТМда таълим олиш имкониятини оладилар

Дата: 16:49, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Япония Ўзбекистонга ёш давлат хизматчиларининг маълумотини оширишда кўмак беришда давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2019 йилда ўзбекистонлик 15 нафар магистр ва 5 нафар докторантлар Япония ОТМда таълимни давом эттириш имкониятини оладилар.  

Ушбу мақсадда ноталар алмашишни имзолаш ўтган ҳафта Тошкентда бўлиб ўтди. Бу сафар Япония ҳукумати Кадрлар тайёрлаш учун стипендия ажратиш (JDS) лойиҳаси томонидан 262 млн йен ($2,4 млн) ажратилмоқда.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳужжатлар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Япониянинг мамлакатдаги элчиси Нобуаки Ито томонидан имзоланди.

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, номзодларни танлаб олиш яқин орада бўлиб ўтади. JDS дастури стипендиатлари Ўзбекистонга қайтгач олдинги давлат хизматларида уч йил ишлаб беришлари зарур бўлади, бу эса Японияда олинган билим ва малакаларни ўз мамлакати ривожи учун ишлатишга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, Япония Ўзбекистонга иқтисодиёт ва давлат бошқаруви, демократлаштириш соҳасида ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам бермоқда. JDS лойиҳаси ёш мутахассисларга япон ОТМда магистр ёки доктор даражасини олиш учун маблаж ажратади. Лойиҳа ишга тушган 1999 йилдан бери ўтган 18 йил давомида ўзбекистонлик 311 талаба Японияда илмий даража олди.

Сурат манбаи: https://english.kyodonews.net/news/2018/03/41f44b75ba70-job-hunting-season-begins-for-japan-university-students.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: