Ўзбекистоннинг 2019 йилги инвестиция дастурига $16,6 млрдлик 3 мингдан зиёд лойиҳалар киритилди

Дата: 13:47, 09-01-2019.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг 2019 йилги инвестиция дастурига $16,6 млрдлик 3 мингдан зиёд лойиҳалар киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

8 январ куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

“2019 йилги Инвестиция дастурига $16,6 млрдлик 3 мингдан зиёд лойиҳа киритилган. Бу 2018 йилдагига нисбатан 16% кўпдир. Жумладан, жорий йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати $3,2 млрд бўлган 140 та ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш режалаштирилган”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, хорижий давлатлар ва инвесторлар билан фаол иш олиб борилаётгани натижасида жами инвестицияларнинг 25%ни тўғридан-тўғри чет эл сармоялари ташкил этмоқда. Хусусан, жорий йилда шундай инвестициялар иштирокидаги 320 та лойиҳа доирасида $4,2 млрд ўзлаштирилиши кўзда тутилган. 

 

Сурат манбаи: https://president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: