Ўзбекистоннинг 48 фуқароси Актюбинск вилоятида бузилган автобусдан қутқариб олинди

Дата: 14:27, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Актюбинск вилоятида полициячилар Ўзбекистоннинг 48 фуқаросини Иргиз туманида бузилиб қолган автобусдан қутқариб олдилар, деб хабар беради Актюбинск вилояти ИИД матбуот хизмати.

Хусусан, 21 январ соат 21.20да навбатчи қисмга Актюбинск вилояти ИИД йўл-патруль полицияси ротаси нарядидан соат 21.05да Самара-Чимкент йўлининг 1052-кмрида Калибай поселкаси яқинида музлаб қолган тормоз тизими туфайли “МАН” русумли автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушди. У Чимкентдан РФнинг Уфа шаҳрига йўл олган бўлган.

“Полициячилар ФВВ билан бирга автобусдан 56 йўловчини чиқариб олдилар, улардан 6 таси Қозоғистон фуқароси, иккитаси Россиялик, қолган 48 таси Ўзбекистон фуқароларидир. Чиқариб олинганлар иситиш пунктига вақтинчалик жойлаштирилди”, - деб хабар берди Актюбинск вилояти ИИД матбуот хизмати бошлиғи Ерболат Саркулов.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews.kz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: