Ўзбекистоннинг 5-сўмлик купюраси дунёдаги энг чиройли купюралардан бири сифатида тан олинди

Дата: 09:57, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ - Ўзбекистоннинг 5-сўмлик купюраси дунёдаги энг чиройли купюралардан бири сифатида тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) msn.com сайтига асосланган ҳолда.

Ўзбек купюраси кўк, мовий ва қизилдан иборат уч хил рангда чизилган. Унинг орт томонида Ўзбекистон Миллий боғида ўрнатилган Алишер Навоий монументи тасвирланган.

Шунингдек, чиройли купюралар рўйхатига 10 барбадос доллари, немис маркаси, швейцар франки, 5000 исланд кроналари ҳам кирди.

Маълумот ўрнида, 5-сўмлик купюра 1994 йилда чиқарилган. Ҳозирда уни пул муамаласида деярли учратиш қийин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: