Ўзбекистоннинг 7 фуқароси Оқтўба вилоятида автобус иштирокидаги ЙТҲда жабрланди

Дата: 17:24, 26-02-2018.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг 7 фуқароси Оқтўба вилоятида автобус иштирокидаги ЙТҲда жабрланди, деб хабар қилади КазТАГ мухбири.

“25 февраль куни Самара-Чимкент автомобиль йўли яқинида жойлашган Хромтоу шаҳри олдида тахминан соат 20:40ларда йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Mercedes-Benz маркали автобусининг ЮҚВ яшовчи 35 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай қолган ва автобус ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқароси жароҳат олган бўлиб, турли жароҳатлар билан Хромтоу шаҳри туман марказий шифохонага етказилган”, - деб хабар қилди Оқтўба вилояти Ички ишлар департаменти матубот котиби Ерболат Саркулов.

Полициячиларнинг маълумотига кўра, автобус салонида жами 25 киши бўлган.

“Ушбу факт юзасидан ҚР ЖК 345 моддаси 2 қисми бўйича судгача бўлган тергов бошланган, - деб қўшимча қилди Е. Саркулов.

Сурат манбаи: https://tengrinews.kz/events/dtp-aktyubinskoy-oblasti-stolknovenii-avtobusov-inomarki-267256/

Янгилик билан ўртоқлашиш: