Ўзбекистоннинг 8 та вилоятдаги сув омборларини сайёҳлар учун очди

Дата: 14:18, 07-12-2018.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг саккиз вилоятдаги 18 та сув омборларини экотуризмни ташкил қилиш учун очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумот беришича, улар Вазирлар Маҳкамасининг 3 декабрдаги “Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 978-қарорига мувофиқ очилган.

Қарорга мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар ер майдонларини электрон аукцион орқали узоқ муддатли ижарага олишлари мумкин.

“Биринчи босқичда Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган 18 та сув омборларини экотуризмни ташкил қилиш режалаштирилмоқда.”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, сув омборлари ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш учун бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбар кадрларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади, улар 2019 йил 30 январгача бўлган муддатда сув омборларига олиб борадиган автомобиль йўлларни инвентаризациядан ўтказади, сув ҳавзалари ҳудудидаги автомобиль йўллари ва йўл инфраструктурасини қуриш ва капитал таъмирлаш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган Давлат ривожланиш дастурларига киритиш бўйича таклифлар киритади.

Сурат манбаи: https://www.uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: