Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Нью-Йоркка жўнаб кетди
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Нью-Йоркка жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“12 октябр куни Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жавлон Вахабов Тошкентдан Нью-Йоркка жўнаб кетди”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.
Ж.Вахабов бундан илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.