Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича Махсус вакили мамлакат ташқи сиёсатининг устуворликларидан бирини айтиб ўтди

Дата: 11:20, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистондаги вазият ҳал бўлишига кўмаклашиш, тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, мазкур қўшни ва қардош давлат билан дўстона алоқаларда бўлиш ва ривожлантириш мамлакат ташқи сиёсатининг бош устувор йўналишларидан бирилигини айтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу баёнотни 28 майда ўзбек делегацияси бошчилигидаги Пекин шаҳрида “ШҲТ-Афғонистон” Алоқа гуруҳининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги мажлисида иштироки давомида қилди.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Афғонистон Ислом Республикаси делегациялари томонидан ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Афғонистондаги вазият ва унинг улкан қўшни минтақага таъсири ҳамда Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича чоралар юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида мажлис иштирокчиларига 2018-йил 27-март куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” конференцияси натижалари тўғрисида маълумот берди. “Мамлакатимиз бундан кейин ҳам Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни ривожланиш йўлига қайтаришга амалий ҳисса қўша оладиган барча саъй ҳаракатларни қўллаб қувватлашга тайёр”, - деб таъкидлади Эргашев.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/radio/20180330/1025179476/irgashev-uzbekistan-afganistan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: